БЕПУЛ УЙЛАР КАЛИТЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Бахром Қурбанов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда сектор раҳбарлари, фахрий нуронийлар, фаоллар иштирокида Қўшкўпир тумани “Ёвғир” маҳалласидаги барча қулай шарт-шароитларга эга 2 та уйнинг калити ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.

-Ўз уйим, бошпанам бўлишини орзу қилардим,-дейди “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, янги уй соҳибаси Насиба Одамбоева.-Соғлигимдаги муаммолар бир тарафдан азоб берса, уйсизлигим унинг устига икки баробар қийнарди. Бугун қувончим чексиз, мендан бошқа бахтли одам йўқдек гўё. Биз каби қийналган оилаларни қўллаб-қувватлаётган ҳукуматимизга ташаккур билдираман.

Бугуннинг ўзида фарзандларида ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож яна бир нафар аёл, Гулзода Қодировага ҳам шинам ва кўркам уйнинг калити тақдим этилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жойларни қуриб битказилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган қурувчи Давронбек Қурбонбоев туман ҳокимлиги томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди.

Куй-қўшиқлар садоси, дуо-и фотиҳалар остида уй ичкарисига кирилди ва кексалар  қўлларини дуога очилиб, шу уйларда фақатгина тўй-томошалар, яхши шодиёналар бўлишини тиладилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари