Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш ва ёшларни жисмонан кучли ва маънан етук қилиб, ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида Қўшкўпир туманидаги 1-сон мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказилди .
Унда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Т.Саттарова мактабнинг 1-4 синф ўқувчиларига спорт турларининг инсон учун қанчалик аҳамиятлилиги тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Президентимизнинг спортга юксак эътибор бераётганлиги, ўсиб келаётган ёш авлод учун барча шарт-шароитларнинг яратиб берилаётганлиги, манашундай имкониятлардан самарали фойдаланиш лозим эканликлари хусусида тўхталди. Учрашув давомида ўқувчилар ўзлари қизиқтираётган саволларига суҳбат орқали тўлиқ жавоб олдилар. Суҳбат сўнгида 2-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг шашка, шахмат турларидан мусобақалар ҳам ўтказилди. Мусобақада жами 80 дан ортиқ ўқувчилар иштирок этдилар.