Бугун Қўшкўпир тумани “Шеробод” маҳалласидаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида Бешта муҳим ташаббус доирасида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Унда болажонлар ўзларининг рақс, мусиқа, спортнинг шашка, қолаверса, тасвирий санъат, тўқувчилик, кулолчилик, йўналишларида ўзларининг қобилиятларини намоён қилдилар.
Шунингдек, тадбир давомида “Фарзандим учун бир кун” деб номланган китоблар акцияси ташкил этилди.
Унда болажонларнинг ота-оналари, тарбиячи ходимлар ҳам фаол иштирок этдилар. Болажонлар томонидан ижро қилинган саҳна кўринишларида “Наврўз” байрамимизга хос бўлган хусусиятлар, миллий қадрият ва анъаналаримиз акс этди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Хўжаева, МТБ мудири Х.Собировалар қатнашдилар.
Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ходимларга “Ташаккурнома”лар топширилди.