БЕШ ТАШАББУС АМАЛДА
Қўшкўпир тумани 4-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида “Таълим муассасалари ҳафталиги” муносабати билан туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан спортнинг қўл-қайириш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича жорий қилинган бешта муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган тадбир барча тарбияланувчиларни спортга бўлган қизиқишини оширди. Мусобақада жами 35 нафар иштирокчи қатнашди.