Қўшкўпир туманидаги мини футбол майдончасида 2004 ва ундан кичик бўлган ўғил болалар ўртасида 5 та ташаббуснинг яъни ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш масалаларини назарда тутувчи иккинчи ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 14-январь “Ватан химоячилари куни” га бағишлаб “Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати” шиори остида мусобақа ташкил этилди. Спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган Қўшкўпир тумани БЎСМ биринчилиги мусобақасида 6 та, яъни “Келажак”, “Қўшкўпир”, “Хўжамқул”, “Хонобод”, “Ватанпарвар” ва “Камолат” жамоаларидан жами 45 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар. Мусобақа жараёнида спорт ҳар бир инсон учун катта аҳамиятга эга эканлигини барча иштирокчилар тўла англаб етдилар ва бу хусусида тушунчаларга эга бўлдилар.
Мусобақа якунига кўра, “Қўшкўпир” ва “Хўжамқул” жамоалари 1-ўринни, “Келажак”, “Ватанпарвар” жамоалари 2-ўринни ва “Камолат” жамоаси 3-ўринни эгалладилар. Мусобақа кўтаринки руҳда, юқори савияда ташкил этилди. Ғолиб бўлганлар БЎСМнинг диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.