Бугун Туризм ва спорт бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналишини кенг тарғиб килиш мақсадида БЎСМнинг шахмат билан шуғулланувчи ёш спортчилари туман марказидаги “Халқ кутубхонаси”да бўлиб, китоб мутолааси билан шуғулландилар.
Спортчиларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш мақсадида ташкил этилган саёҳат уларда катта таассурот қолдирди. Китобхонлар ҳар хил турдаги адабиётлар, жумладан, электрон адабиётлар, эртак китоблар, болалар адабиёти билан ҳам танишдилар.
Бир кунини китоб мутолаасига бағишлаган спортчилар китоб инсон маънавиятини юксалтирадиган илм булоғи, қалб нури, ёғдуси эканлигини чуқур англаб етдилар.