БИР ПИЁЛА ЧОЙ УСТИГА ҚУРИЛГАН СУҲБАТ кўнгилларни тоғдек кўтарди
Бугунги кунда юртимизнинг барча жойларида, жумладан, Қўшкўпир туманининг барча ҳудудларида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маҳалла фаоллари, кекса ва ўрта ёш вакиллари, ёшлар иштирокида ўтказилаётган “Уч авлод” учрашувлари чинакам маънода кўнгилочар, маданий, маърифий тадбирга айланиб, барчанинг кўнглига хушнудлик, шод-у хуррамлик бағишламоқда.
Бугун анашундай тадбир “Шихмашҳад”, “Ўзбекистон”, “Зарбдар” маҳаллалари фаоллари иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Сайёра Худайберганова ҳам қатнашиб, барча йиғилганларга ўзининг самимий тилак ва истакларини ва Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган байрам табригини билдирди.
Тадбир давомида янграган куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади. Тадбир сўнгида туман ҳокимлиги томонидан ажратилган байрам совғаларини топширди.