БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИМИЗ!
Бугун Қўшкўпир туман Туризм ва спорт бўлими, Қўшкўпир туман ИИБ ҳамда Шовот туман ИИБ, Ёшлар ишлари агентлиги Қўшкўпир туман бўлими, Ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳукуқбузарликни олдини олиш ҳамда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида Қўшкўпир ва Шовот тумани ИИО пробатция гуруҳида турувчи ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол, шашка, шахмат турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган ёшлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ