БИЗ ВАЙРОНКОР ҒОЯЛАРГА ҚАРШИМИЗ

Қўшкўпир туманидаги 25-сон мактабда “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Биз вайронкор ғояларга қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий  тадбир ташкил этилди.

 “Адолат” СДП Қўшкўпир тумани Кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда  туман ҳокимининг ўринбосари Ўлмас Раҳматиллаев, депутат О. Эшчонов, туман бош имом-хатиби М.Матёқубов, туман ҳокимининг матбуот хизмати раҳбари Н.Машарипова, туман ҳокимининг тил масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эшчоновалар ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбирда бугунги кунда юртимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларни қўллаб-қувватловчи лойиҳалар, имкониятлар ҳақида кенгроқ маълумот берилди. 

Сўзга чиққанлар турли оқимлар таъсирига алданиб, ёт ғояларга  эргашаётган ёшлар ҳақида аянчли воқеаларни сўзлаб бердилар. Шунингдек, илм олишнинг аҳамияти, китобнинг ўқишнинг фойдалари хусусиятлари ҳақида ҳам тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари