Маҳалла тинч бўлса жамият тинч, инсонлар хотиржамдир. Юртимиз, жамиятимизни тинчлигини сақлашда албатта, ички ишлар ходимларининг ўрни катта. Уларнинг мамлакатимиз осойишталиги йўлида фуқаролар, аҳоли ўртасида тарғибот тадбирларининг олиб борилиши маҳаллаларда ҳам турли салбий оқибатларни келиб чиқишини олдини олмоқда.
Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ташаббуси билан ҳам маҳаллаларда
фирибгарлик, ўғирлик, қотиллик каби жиноятларини олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири бугун “Ўртаёп”, “Ифтихор”, “Боғзор”, “Маданият”, “Чаманзор” маҳаллаларида ўтказилди. Аҳоли вакилларига мавзу юзасидан тўлиқ тушунтириш ва тавсиялар берилди.