Хorazm kun.uz ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани «Шихобод» маҳалласидаги 2 та кўприк авария ҳолатига келиб қолганлиги ва таъмирталаб даражада эканлиги бўйича мурожаатлар билдирилган.
Қўшкўпир тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарининг берган маълумотига кўра, муҳокамаларга сабаб бўлаётган ва видеотасвир орқали кўрсатилаётган биринчи кўприк 4К986 “Хива ш – Ғозовот к – Манак к” автомобиль йўлининг 16-18 км оралиғида жойлашган бўлиб, йўл ва кўприк қисми ҳаво ҳарорати паст бўлганлиги сабабли вақтинчалик ШПС билан таъмирланган. 2021 йилда ушбу автомабил йўлининг кўприк қисми ва кўприкни ўз ичига олувчи 11-41 км оралиғидаги 10 км қисмини жорий таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган. Бу бўйича эса Хоразм вилояти АЙХББ га таклиф берилган.
Видеотасвирда кўрсатилаётган иккинчи “Довудкўл” заҳкашини туташтирувчи кўприк эса 1978 йилда қурилган. Туман ҳудудида жами 52 та эгасиз кўприклар аниқланиб, ушбу кўприклар авария ҳолатига келиб қолганлиги сабабли Қўшкўпир туман ҳокимининг 2020 йил 2-апрелдаги 971 сонли қарорига асосан ҳокимликнинг балансига олинган. Бугунги кунда уларни таъмирлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, туман Мелиорация ва Ирригация бўлимлари балансига бериш ва босқичма-босқич таъмирланиши кўзда тутилган.