БОБУР ТАВАЛЛУДИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
БОБУР ТАВАЛЛУДИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур миллатимизнинг энг ёрқин вакилларидан биридир. Бугун туман маданият марказида кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбирда ҳам Бобурнинг ҳаёт йўли, бой ва серқирра ижоди хусусида сўз борди. Тадбирда фаол ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан ғазал, рубоийлар ўқилди, саҳна кўринишлар намойиш этилди, сўнгра тадбир куй-қўшиқларга уланиб, йиғилганларга аъло кайфият улашди. Тадбир якунида фаол ўқитувчи ва ўқувчилар фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ