БОЛАЖОНЛАР УЧУН ҲАҚИҚИЙ СОВҒА БЎЛДИ

Бугун Қўшкўпир туманида “Wunder kind the world” нодавлат таълим ташкилоти ҳам фойдаланишга топширилди.
Ушбу нодавлат МТТ ни очиб беришда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бошчилигида сектор раҳбарлари, нуронийлар, фахрийлар, аҳоли вакиллари, болажонларнинг ота-оналари иштирок этдилар.


Эртамиз эгаларининг юз-у кўзларидаги қувонч ва шодликлари, қалбидаги мамнунлиги нигоҳларида, рақс ва куйларида акс этганини кўриш мумкин.


Ушбу нодавлат МТТ да 5 та муҳим ташаббус доирасида, яъни, мусиқа, спорт, чет тиллари йўналишида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. 100 ўринга мўлжалланган ташкилотда 18 та иш ўрни яратилган.
Болалар ётоқхонаси, овқатланиш, ювиниш, хожат хоналари замон талаблари асосида жиҳозланган.


Бинонинг қуриб битказилиш ишларига Инфинбанк томонидан 2 млрд сўм кредит маблағлари ажратилган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари