Қўшкўпир туманида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 3 та НМТМ тўла шароитларга эга ҳолда тайёр ҳолга келтирилди.
Туман мактабгача таълим бўлимига қарашли “Қирол шер юлдузлари”, “Қўшкўпир ниҳоллари”, “Юлдузча” давлат хусусий шерикчилик асосидаги ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари жажжи болажонларимиз учун чинакам кутилмаган совға бўла олади.
Ушбу таълим ва тарбия муассасасида кичкинтойлар учун зарур бўлган барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Вақтида таълим олиш, тарбия билан шуғулланиш, ухлаб дам олиш, сифатли овқатланиш каби тенгсиз қулайликлар нафақат болажонлар қувончини оширади, балки уларнинг ота-оналарини ҳам бирдек қувонтиради.
Тадбиркорларга ташаккуримни билдираман,-дейди туман мактабгачяа таълим бўлимининг Давлат ва нодавлат МТТнинг фаолиятини ҳамда ўқитиш муқобил шаклини ташкил этиш бўйича шўъба мудири Нафиса Қутлимуродова. -Чунки бугунги кунда келажак авлодни мана шундай замонавий таълим масканларда ўқиши, тарбия топиши замоннинг талабига айланди. Биз ушбу бинонинг дизайнига алоҳида эътибор қаратдик. Сабаби ҳар бир объект, ҳаттоки, битта нуқта ҳам уларнинг руҳиятига жиддий таъсир эта олади. Шунинг учун уларнинг табиатини, характерини, ёшини инобатга олган ҳолда безаш ишларига, дизайнерига масъулият билан ёндашдик. Ўйлайманки, бу маскан ўз бағрида баркамол, келажаги порлоқ болаларни тарбиялайди.