БОЛАЖОНЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ ТАРҒИБОТИ

Қўшкўпир тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан  3-секторда жойлашган “Чаманзор” маҳалласидаги 6-сон мактабгача таълим ташкилоти билан ҳамкорликда 5 та муҳим ташаббусининг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги  “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида  6-сон МТТ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

 Эрталабки бадантарбия машғулотидан сўнг болажонлар спортнинг шашка туридан беллашдилар.

 Мусобақа натижасига кўра, Мафтуна Қадамова 1-ўринни,  Асадбек Исмоилов 2-ўринни, Диёрбек Ҳайитбоев 3-ўринни эгалладилар. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари