Қўшкўпир туманидаги кундалик деҳқон бозори деярли ҳар куни ўз харидорлари билан гавжум бўлади. Бозорда фаолият юритаётган барча тадбиркорлар аҳолининг сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминламоқдалар.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг узлуксизлиги ва хавфсизлиги таъминланиб, нарх-навонинг асоссиз оширилишининг олди олинмоқда. Айниқса, бозорда ташкил этилган “Элга хизмат” ва арзонлаштирилган савдо ярмаркалари расталарида гўшт, ёғ, тухум, картошка, пиёз каби кўплаб истеъмолбоп маҳсулотлар анча арзон. Бу ҳақда харидорларимиз шундай дейди:
-Мен ҳар доим Қўшкўпир деҳқон бозоридан харид қиламан, - дейди харидор Санобар Жуманиёзова. –Мана ҳозир ҳаммаёқ қор билан қопланган, қиш ойи. Шунга қарамасдан помидор, бодринг дейсизми, мева-чеваларми, нима егингиз келса барчасини шу бозордан топа оламиз. Нархлари ҳам анча арзон. Куз фаслида қандай узилган бўлса, бугун маҳсулотларнинг сифати ҳам, нархи ҳам ўша-ўша. Маҳсулотларнинг сифати ва мазасига гап йўқ.