БЎЛАЖАК КЕЛИН-КУЁВЛАР ОИЛА ИЛМИНИ ЎРГАНМОҚДАЛАР

Бўлғуси келин-куёвларнинг бир-бири билан муносабатларини яхшилаш айнан оилалар  мустаҳкамлиги, ҳамжиҳатлигини сақлаш мақсадида ташкил этилган “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими томонидан ҳар ҳафта бўлғуси келин-куёвларни янги оилага тайёрлаш бўйича ўқув курслари олиб бориляпти. Отинойилар, имом хатиблар, маҳаллалар фаоллари ёшларга оила ҳақида тўла тушунтириш ва тавсиялар бериб ўтмоқдалар. Фаол қатнашган барча иштирокчилар эса ҳафта якунида махсус сертификат билан тақдирланмоқдалар.  Бу эса уларнинг янги ҳаёт остонасига янги орзу-ният, юксак мақсадлар сари қадам ташлаб, мустаҳкам оила қуришга замин яратади.

Туман ҳокимлиги матбуот хизмати

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари