БЎЛҒУСИ КЕЛИН-КУЁВЛАР МАКТАБИ

Оила - муқаддас даргоҳ. У кичик маскан бўлсада, жамиятимизда ва ҳаётимизда катта аҳамият касб этади. Оиланинг тинч-тотув, мустаҳкам бўлиши келин ва куёвнинг саводхонлигига, дунёқараши-ю, оила борасида олган илмига боғлиқ. “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими томонидан ўтказилаётган ўқув курслари, келин-куёвларнинг бир-бири билан муносабатларини яхшилаш айнан оилалар мустаҳкамлиги, ҳамжиҳатлигини сақлаш мақсадида ташкил этилди. Туманимизда янги оила қураётган келин-куёвлар ҳар ҳафтанинг шанба куни “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлимига келиб 2 соат давомида малакали тренерлар томонидан сабоқ олмоқдалар. Оналик, оталик илмини ўрганмоқдалар. -Оила шундай даргоҳки уни усраш ва равнақ топтириш учун баъзан сабрли, иродали, керагида бардошли бўлиш талаб этилади,-дейди “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг туман бўлими раҳбари Саробиби Матёқубова. –Лекин бир нарсани билишимиз лозимки, аввало оилани меҳр, муҳаббат, ишонч, садоқат деган буюк туйғулар асраб қолади ва мустаҳкамлигини таъминлайди. Бўлғуси келин-куёвларни ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларни Турсуной Содиқованинг “Оналик илми”, “Оталик илми”, “Куёвлик илми”, “Келинлик илми”, “ Оға-инилик илми”, “Овсинчилик илми”, “Қайнона ва келинлик илми” деб номланган кўплаб китоблардан фойдаланилмоқда, уларга анашундай китоблардан туҳфа этилмоқда. Бугунги кунда кўплаб ажримларга майда-чуйда, арзимас баҳоналар сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Яъни, қайнонага ёки қайнотага келиннинг яхши муомалада бўлмаслиги ёки аксинча ҳолатлар, куёвни ўринсиз гаплар билан билиб-билмай ҳақорат қилиш ёки аксинча ҳолатларнинг, шунингдек, дангасалик, ялқовлик, лоқайдлик каби одатларнинг мавжудлиги айнан ажрим ҳолатларни келтириб чиқаряпти десак адашмаган бўламиз. Ўйлайманки, манашундай ўқув-семинарларнинг ташкил этилгани фойдадан ҳоли бўлмайди. -Ўтказилаётган ўқув курслари биз учун кенг имкониятларни яратувчи илмий ва амалий мактаб бўлиб хизмат қилмоқда,-дейди янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган ўртаёплик Сардорбек Рўзметов ва унинг бўлажак турмуш ўртоғи Рўзажон Самандарова.-Ўзимиз учун билмаганларимизни билиб олдик. Шундай тадбирлар тез-тез ўтказилиб, бўлғуси келин-куёвларнинг иштироки тўлиқ таъминланса, ўйлаймизки, жамиятимизда ажримлар кузатилмайди. Дарҳақиқат, 4 ҳафта якуни ҳисоби билан яъни, ҳар ойнинг охирида ўқув-семинарда иштирок этган барча бўлғуси келин-куёвлар марказнинг туман бўлими томонидан махсус “сертификат” билан тақдирлаб келинмоқда. Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари