БУВИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР мавзусида ўтказилаётган тадбирлар

Қўшкўпир туманидаги  5-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси, Маст МФЙ  ҳамкорлигида  "Миллий либослар маънавият кузгуси" шиори остида "Бувим кийган либослар" мавзусида тадбир ўтказилди. Ёшларни ватанпарварлик, миллий қадрият ва анъаналаримизга садоқат руҳида тарбиялаш, оммавий маданият таъсиридан қочиш ҳамда миллийликни тарғиб этиш мақсадида ўтказилган тадбирда мактаб  ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ойбиби Раҳимова очиб бериб, миллий кийимларимизда, урф-одат-у дунёқарашимизда ўзлигимиз намоён эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, бувижонларимизнинг атлас-у адраслардан кийган кийимлари, шарқона дўппиларига нафақат ўзбек халқи балки бошқа миллат кишилари ҳам катта қизиқиш билдираётганликлари, дунё ҳамжамиятида қадрланаётганлиги айтиб ўтилди. Тадбир давомида миллий кийимлар кийган ўқувчи қизлар томонидан  саҳна кўринишлари намойиш қилинди, “Дўппи тикдим ипаклари тиллодан” деб номланган тарона ижро қилинди.  


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари