Бандлик майдончаси

Жорий йилнинг октябрь ойида  Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни мавсумий иш ўринларига ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ҳар бир маҳаллада “Бандлик майдончалари” ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида вақтинчалик тартиб ишлаб чиқилган эди.

Шунга асосан Қўшкўпир туманидаги Чаманзор маҳалласида ташкил қилинган "Бандлик майдончаси"да Қўшкўпир туманидаги  "QOʻSHKOʻPIR TEKS" МЧЖ, "Хайробод барака текстил" МЧЖ ҳамда 10 тадан зиёд идора-ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок қилдилар.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Қўшкўпир туманида жами 88920 нафар хотин-қизлар бўлиб, шундан меҳнатга лаёқатли 3623 нафар хотин-қизлар ишсиз сифатида қайд қилинган бўлиб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва касбга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилган “Бандлик майдончаси” лойиҳаси доирасида 200 нафарга яқин хотин-қизлар бандлиги таъминланиши белгиланди.

Шунингдек, 30 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди. 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари