Беш ташаббус – беш имконият!
Қўшкўпир тумани 2-сектор ҳудудидаги 17-сон умумий ўрта таълим мактабида “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни туман прокурори катта ёрдамчиси Ф.Жуманазаров очиб бериб, мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон қилиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, бешта муҳим ташаббус доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Дастлаб биринчи ташаббус бўйича маданият, адабиёт, санъатга қизиқувчан ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Қатнашчиларга камондан ўқ отиш ва "Чавандозлар мактаби" тренерлари томонидан от чоптириш маҳорат сабоқлари ўргатилди.
Тасвирий санъат асарлари, ўқувчилар томонидан тайёрланган миллий қўғирчоқлар ва либослар кўргазмалари ташкил қилинди.
Ўқувчилар томонидан куйланган куй-қўшиқлар ва рақслар барчага хуш кайфият улашди.
Шунингдек, Қўшкўпир тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари "Мехнат ярмаркаси" ҳам ташкил қилинди.
Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар ва ташкилотчилар муносиб тақдирландилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ