Биз ёшлар бирлашамиз, соғлом турмуш тарзига риоя қиламиз

“Биз ёшлар бирлашамиз, соғлом турмуш тарзига роия қиламиз” шиори остида  спортнинг  миллий турларидан мусобақалар ташкиллаштирилди.

Бугун Қўшкўпир туманида туман спортни ривожлантириш бўлими ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қўшкўпир туман бўлинмаси  билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги  “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони,   2022 йил 19 январдаги ПК-92 –сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 3-секторда жойлашган “Тараққиёт” маҳалласидаги  туман Спорт мактабида  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Биз ёшлар бирлашамиз, соғлом турмуш тарзига риоя қиламиз” шиори остида    ланги, арқон тортиш, миллий кураш, 100 метрга югуриш миллий спорт турлари бўйича маҳаллада яшовчи кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ҳамда ёшлар ўртасида туман биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа сўнгида  туман Маҳалла хайрия жамоат фонди Қўшкўпир туман бўлинмаси раҳбари С.Фозилов ва туман спортни ривожлантириш бўлими раҳбари Т.Саттаровалар сўзга чиқиб, ғолибларга келгуси мусобақаларда ҳам муваффақиятлар ҳамрох бўлишини тилаб қолишди.

Ғолиблар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қўшкўпир туман бўлинмаси    томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари