Бола пули нафақаси қандай тайинланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сонли қарори билан тасдиқланган янги таҳрирдаги “НИЗОМ” талабларига мувофиқ, кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш - “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Оила аъзоларининг барча расмий даромадлари, шунингдек, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромаднинг ҳисоб-китоби, оила аъзоси номида мавжуд бўлган кўчмас мол-мулки ва автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлари ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасига қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда жамланади ва ҳисоб-китоб қилинади.

Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш ёхуд тайинлашни рад этиш “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

 

РАВШАНБЕК ДЖУМАНИЯЗОВ

Пенсия жамғармаси туман

бўлими бошлиғи.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари