Бола пули оламан, моддий ёрдам ҳам бериладими?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан болалар нафақаси оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб тайинланади.
Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади. Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Демак, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали тайинланган кам таъминланган оилаларга балалар нафақаси олаётган оилага бир вақтнинг ўзида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланмайди.
Равшанбек Жуманиязов
Пенсия жамғармаси Қўшкўпир
туман бўлими бошлиғи.