Болаларимизни пиротехника воситаларидан асрайлик
Ҳар янги йилда пиротехника воситаларидан фойдаланиш урфга кириб бораётганлиги бор гап.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддаси билан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кирганлик ёки ўтказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган бўлса-да, жорий йилда жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1851-моддаси - Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ уч нафар шахсга нисбатан учта маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, ашёвий далил сифатида олинган 85 қути 500.000 сўмлик пиротехника воситаларини йўқ қилиш белгиланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазолар тайинланган.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 2501-моддада (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Сўнгги йиллар мобайнида ички ишлар, ҳуқуқ-тартибот ва соғлиқни сақлаш ходимлари томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи кескин камайди.
Янги йил байрами кунларида пиротехник воситалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун юртдошларимизга, айниқса болаларга эҳтиёткор бўлишларини сўраб қолган бўлардим.
А.Аминов
Жиноят ишлари бўйича
Қўшкўпир туман судининг раиси