Қўшкўпир туманида иқтисодий фаолият турлари бўйича бозор хизматлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 2020 йил 11 ойлик натижаларга кўра 257353,7 млн сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш сурьати 106.7 фоизни ташкил қилади.
Шу жумладан жамига нисбатан асосий турлари бўйича:
Транспорт хизматлари 106717,0 млн сўм бўлиб 41.5 фоизни, яшаш ва овқатланиш хизматлари 2321,0 млн сўм бўлиб 0.9 фоизни, савдо хизматлари 96319,0 млн сўм бўлиб 37.4 фоизни, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 7193,4 млн сўм бўлиб 2.8 фоизни, таълим соҳасидаги хизматлар 4436,5 млн сўм бўлиб 1,7 фоизни, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 4330,4 млн сўм бўлиб 1,7 фоизни, ижара хизматлари 8962,9 млн сўм бўлиб 3.5 фоизни, компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 11965,5 млн сўм бўлиб 4,6 фоизни, шахсий хизматлар 11363,9 млн сўм бўлиб 4,4 фоизни ташкил қилади.