Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда жами 12 нафар фуқаро ўз мурожаатлари билан иштирок этди.
-Фарзандимнинг тарбияси учун нафақа пули тўғирлаб беришда амалий ёрдам берсангиз,-дейди Ғозовот қишлоғи, “Шеробод” маҳалласида истиқомат қилувчи Дилдора Каримова. Шунингдек, Қатоғон қишлоғида яшовчи фуқаро Барно Ортиқова томонидан эса эски дукон ўрнига янгисини қуриш ва кенгайтиришда рухсат сўралди.
Бошқа фуқаролар томонидан ҳам ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, тез фурсатда бажарилиши юзасидан тегишли ташкилотларга ҳоким томонидан топшириқлар берилди.