ЧЕМПИОНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Президентимиз томонидан ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида жорий қилинган бешта муҳим ташаббуснинг барча йўналишлари бугун Қўшкўпир туманида амалий ифодасини топмоқда. Шу жумладан, бугун Қўшкўпир туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан тумандаги 5-сон мактабда ёшлар ва спортчи чемпионлар билан учрашув ўтказилди. Унда жами 76 нафар иштирокчи қатнашди.
Учрашувга туманимиздан спортнинг кураш тури бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлган ёшлар таклиф қилиндилар. Шунингдек, кураш бўйича спорт мураббийси Озод Жумамуродов ҳам иштирок этиб, спорт ёшлар келажаги учун ҳар томонлама муҳим эканлигини айтиб ўтди. Давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар, юртбошимизнинг ёшларга қаратаётган юксак эътибори хусусида гапириб, имкониятлардан оқилона фойдаланишлари лозим эканликларини таъкидлади. Учрашув давомида ўқувчилар ёш чемпионларга спортнинг кураш тури бўйича турли саволлар билан мурожаат қилдилар. Ҳар бир жавоб эса ўқувчиларни спортга бўлган меҳрини, қизиқиши ва иштиёқини оширди. Шу ернинг ўзида эса кўпчиликда, спортчи бўламан, деган истаклар, мақсадлар пайдо бўлди. Учрашув юқори савияда ўтказилди.