Қўшкўпир тумани деҳқонлари бугун ўзларига бўлган катта ишонч, чексиз ғайрат-шижоат билан об-ҳавонинг мўътадил келаётганидан фойдаланиб, эрта баҳордан чигит экиш юмушларини бошлаб юбордилар.
Анашу муносабат билан “Ҳажибой муаллим” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ҳамидбек Ёвбосаров, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермерларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва фермерлар иштирок этдилар.
Қисқа ва мазмунли ўтказилган семинарда ҳосилни уюшқоқлик билан етиштириш, экиш ишларини тўғри ташкил этиш, техникадан унумли фойдаланиш, мавсумни кўнгилдагидек якунлаш борасида сўз борди.
Семинар якунида “Ҳажибой муаллим” фермер хўжалиги дала майдонининг 3 гектарига “Хоразм 127” навли чикит экилди. Ушбу бошлаган ишларимиз хайрли, ҳосилимиз мўл, йилимиз файзли бўлсин, дея барча қўлини дуога очди. Иш бошидан далада қўй сўйилди.
Барча фермер-деҳқонлар ғўза парваришлашда асосан нималарга эътибор қаритиш лозимлиги хусусида янада чуқурроқ тўла маълумотларга эга бўлдилар, кўргазмалар билан танишдилар.