ДАМ ОЛИШНИ КЎНГИЛДАГИДЕК ЎТКАЗИНГ

Иссиқ ва жазирама ёз кунлари кўча-кўйда юргандан кўра салқингина жойда дам олганга нима етсин. Аммо болажонларимиз мароқли хордиқ учун интиқиб ёз фаслини кутишади. Қишлоқ ва овулларда, тоғ ён бағирларида дам олиш, салқингина сувда чўмилиш, айниқса, жонга роҳат бағишлайди. Узоқ ва кутилган хордиқ онларида мактаб ўқувчиларига дам олиш оромгоҳлари яқиндан ёрдам беради. Бироқ ёзнинг соз ўтиши учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни ҳам унутмаслик лозим.


Дам олиш жойларида олов чиқарувчи, ёнғин келтириш хусусиятга эга асбоб ускуналардан фойдаланмаслик, ёнғин хавфсизлигига қарши ташкиллаштирилган ёнғин ўчириш қалқонидаги асбоб-анжомларнинг созлигига аҳамият каратиш зарур. Турли мақсадларда гулҳанлар ёқиш дам олувчилар ҳаётини хатарга солиши мумкин. Ҳурматли фуқаролар ҳамда азиз дам олувчилар, саломатлигингиз кафолати ўз қўлингизда. Фалокатдан жабр кўргандан уни олдини олган маъқулроқ.

Ж.АБДАЛОВ,
Қўшкўпир туман ФВБП ва НБ инспектори катта лейтенант


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари