Давлат хизматлари маркази томонидан бугунги кунда аҳолига 154 турдан зиёд хизматлар кўрсатилмоқда. Жорий йилнинг I чорагида Қўшкўпир тумани ДХМ томонидан аҳолига тезкор, қулай, шаффоф, сифатли тамойиллар асосида 18471 турдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган. Туманнинг олис, чекка маҳаллаларида эса махсус техникалар билан жиҳозланган “Дамас” русумли автомашиналарида 644 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. 2021 йил 1-июндан бошлаб фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида туманимизнинг Туркманистон Республикаси билан чегарадош бўлган ҳудуди Ғазовот қишлоғида ДХМ нинг филиали ишга тушиб, аҳолига тезкор хизматлар кўрсатмоқда.
Бу эса фуқароларни ҳам вақтини, ҳам нақдини тежашга замин яратади. Бир сўз билан айтганда, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилаётганини, уларнинг дард-у ташвиши, муаммоларини бартараф этишга қаратилаётган саъй-ҳаракатларнинг амалдаги ифодаси эканлигини кўриш мумкин.