ДАВЛАТ МУКОФОТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра туманимизда самарали фаолият юритиб келаётган 23-сон оилавий поликлиникаси мудираси Юсупова Меҳрибон Қадамовна давлатимизнинг юксак мукофоти II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланди.
Бу юксак эътироф билан Юсупова Меҳрибон Қадамовнани туман ҳокимлиги номидан самимий муборакбод этамиз!
Байрам муносабати билан Юсупова Меҳрибон Қадамовнага туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсталик совғалари топширилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ