ДАВРА СУҲБАТИ

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди раиси Д.К.Эшчанов томонидан "Оилавий зўравонликнинг олдини олиш ва ундан жабр кўрганларга амалий ёрдам бериш” мавзусида Шовот тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу давра суҳбатида Д.К.Эшчанов- Зўравонлик тушунчаси, унинг кўринишлари, зўравонлик оқибатида жабр кўрган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди раиси Д.Эшчанов томонидан тушунчалар ва маълумотларни бериб ўтди. Мавзу доирасидаги масалаларнинг қонунчиликдаги белгиланган нормаларда акс этиши ҳақида батафсил тушунтирилди.

Оиладаги зўравонлик бу эр-хотин ёки бошқа яқин муносабатдаги кишилардан бирининг иккинчисига нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки молиявий зўравонлик кўрсатишидир. Одатда, бу турдаги зўравонлик остида бир томоннинг оиладаги бошқа аъзолар ҳаёти устидан назоратни ушлаб туришга бўлган интилиши ётади.

Оилавий зўравонлик қурбони кўпчилик ҳолларда аёл киши ёки ёш болалар бўлади, аммо эркаклар ҳамда қариялар орасида ҳам жабрланувчилар йўқ эмас. Оилавий зўравонликнинг кенг тарқалган айрим кўринишларини санаб ўтамиз:Эрнинг хотинини уриши, руҳий камситиши, унинг насл-насабини оилавий шароити ёки ота-онаси ёки қариндошлари қилган ишлар туфайли айблаб ҳақоратлаши, эрнинг хотинини жинсий зўрлаши, жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усуллар орқали қондиришга мажбурлаши ёки жинсий камситиши (физиологик ҳолатини ҳақоратлаши, камситиши, жинсий алоқада бўлмаслик, ўзга аёллар билан юриши), молиявий жиҳатдан чеклаш, пул бермаслик, аёлнинг ўқишига ёки ишлашига қаршилик кўрсатиш ва ҳоказо.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам, Жиноят кодексида ҳам оиладаги зўравонликка оид ҳеч қандай модда мавжуд эмас. Яъни, бу тушунча қонунчиликда алоҳида қонунбузарлик сифатида тилга олинмаган ва натижада унга нисбатан бирор жиноий жазо белгиланмаган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро суди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва Шовот тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари иштирок этган тадбирда суд раиси томонидан иштирокчиларга Ўзбекситон Республикасининг “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ижроси тазйиққа учраган хотин-қизларни ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентабрдаги “Хотин қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги тегишли қонунларининг аҳамияти юзасидан тушунтиришлар берилди. 

Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан саволлар берилиб, уларга керакли тушунча ва тавсиялар берилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари