ДАВРА СУҲБАТИ

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизимини такомиллаштириш мақсадида чора-тадбирлар дастури доирасида Қўшкўпир туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун дастур доирасида туманда амалга оширилган ишлар таҳлили ва қилиниши керак бўлган вазифалар бўйича давра суҳбати ташкил қилинди. Унда Қўшкўпир тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедов, идора-ташкилот раҳбарлари, тегишли соҳа масъул ходимлари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.

Давра суҳбати давомида  ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф қилиб, ахолига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ҳамда инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилиши, шаҳарсозлик фаолиятини янада такомиллаштириш ҳақида сўз юритилди ва мавжуд камчиликлар муҳокама қилинди.

Дастур доирасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган режалар белгиланиб, масъулларга топшириқлар берилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари