ДЕЛЕГАЦИЯ
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан хоним бошчилигидаги делегация Қўшкўпир туманига ташриф буюрди.
Делегация Қўшкўпир сув хўжалиги ва мелиорация коллежида бўлиб, Юнеско ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлаштириш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида коллеж фаолияти билан танишди.
Учрашувда коллежни энг сўнги технологиялар, ҳамда инновацион ўқитиш усулларидан ўқув услубий материалларидан фойдаланилган ҳолда тегишли жиҳозлар билан таъминлаш тўғрисида келишувлар бўлди. Шунингдек, томонлар ўзаро қизиқтирган масалаларда фикр алмашиб, ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.
Маълумот ўрнида: Юнеско ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда "Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш" лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан €9,600,000 Евро миқдорида молиялаштирилган.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати