ДЕЛЕГАТЛАР САЙЛАНДИ ВА КЕНГАШ АЪЗОЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ
Қўшкўпир туман молия бўлими мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қўшкўпир туман Кенгаши томонидан партия ташкилотининг VI конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда бошланғич партия ташкилотидан сайланган делегатлар, Халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари иштирок этдилар. Мазкур йиғилишда 26 октябръ куни бўлиб ўтадиган вилоят Кенгаши Конференциясига 6 нафар делегат сайланди ҳамда Кенгаш аъзолари тасдиқлаб олинди