ДЕПУТАТ СЎРОВИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

         ЎзМТДПдан Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига  сайланган депутат Сайёра Худайберганова Хадра қишлоғида бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашди ва одамлар муаммоларини ўрганганида аҳоли томонидан электрь таъминоти билан боғлиқ эътирозлар билдирилган эди. Кам сонли аҳолига мўлжалланган трансформатор оилалар сони ошгани сабаб, кўпчиликка хизмат кўрсатиши қийин бўлиб қолган.

Шу сабабли депутат ушбу масалани қисқа муддатда тезкорлик билан  бартараф этишга киришди. Яъни, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатди. Энг муҳими, аҳолини ўйлантираётган муаммо ҳал этилди. Узлуксиз электрь энергияси етказиш,   бўйича туман электрь тармоқлари корхонаси томонидан  амалий ишлар олиб борилди ва қўшимча трансформатор ўрнатиб берилди.

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари