ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

“Кенагас” маҳалласи ҳудудидаги 11-сон, “Қорамон” маҳалласи ҳудудидаги 10-сон мактабларда “Адолат” СДП дан сайланган депутат Одамбой Эшчонов ўз ҳудудидаги ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, айниқса, Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни қўллаб-қувватланаётгани алоҳида таъкидланди.

Айниқса, ёшлар фаолиятига доир кўплаб қарор ва Фармонлар, қонунлар қабул қилинаётганлиги, ёшлар шу эътиборга муносиб бўлишлари, ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб, Ватан равнағи, юрт келажаги учун муносиб фарзандлар бўлиши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, депутат “Адолат” СДП томонидан илгари сурилаётган ташаббускор ғояларга ҳам тўхталиб ўтди.


Учрашув якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари