Бугун Қўшкўпир туманининг 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ демократик партияси туман Кенгаши қошидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда “Ёшларга кўмак!” лойиҳаси доирасида депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, даромад манбаини оширишда партия ташкилотлари ва депутатларнинг муносиб иштирокини таъминлаш ҳамда ёшларнинг қобилиятларини рўёбга чиқаришга қаратилди.
Депутат Сарабиби Матяқубова ёшлар билан самимий суҳбат олиб борди. Шунингдек, тумандаги умумтаълим мактабларининг ёшлар етакчилари фаоллигини янада ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, улар орасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Учрашув давомида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.