ДЕПУТАТ ВА ХАЛҚ

Ҳудудлардаги ўрганишлар, аҳоли билан мулоқотлар — жойларда кўплаб муаммоларнинг ўз ечимини топишига замин бўлмоқда. Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, сайловчилар билан мулоқот килмокда, хусусан, сайловчилар билан учрашувлар ва мулоқотлар ўтказиб, соҳалар, айниқса, таълим ва мактабгача таълим қолаверса, тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганмоқдалар.

24-Қўшкўпир сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Аҳмедова Муборак Марксовна “Шихобод” маҳалласида жойлашган таълим муассасаси 29-сон мактаб фаолияти, у ердаги муаммо ва таклифлар билан қизиқди.

Шунингдек, депутат дарс жараёнларида бўлиб,   ўқувчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни тинглади, улар билан  очиқ мулоқот ўтказди. Ўқитувчилар билан ҳам давра суҳбати уюштириб  уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди, қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор килди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари