ДЕПУТАТЛАР ХАЛҚ ОРАСИДА

         ЎзМТДП Қўшкўпир туман Кенгаши раиси Шаҳноза Тангриберганова ва Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгаши депутати Жалилбек Машариповлар Хосиён қишлоғида бўлиб фуқаролар билан учрашдилар, уларни қийнаётган масалалари билан қизиқдилар ва аҳоли муаммолари ечимига эътибор қаратдилар.

 Бир сўз билан айтганда фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш, уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш масалалари диққат-эътиборида бўлди.

Хосиён кишлоғи Сергул, Афросиёб ва Термизий кўчаларидаги аҳоли хонадонларига тоза ичимлик суви ўтказиб бериш, электрь кучланишини ошириш, яъни, қўшимча трансформатор ўрнатиб бериш, симёғочларни мустаҳкам ва хавфсиз аҳволга келтириш, Афросиёб кўчасига тош ётқизиш масалалари билан кўплаб фуқаролар мурожаатлар билдирилди.

Аҳоли томонидан айтилган таклиф ва муаммолар инобатга олинди. Уларнинг ечими юзасидан эса тушунтиришлар берилди. Депутатларнинг хонадонма-хонадон юриб, қишлоқлардаги одамлар билан учрашаётганликлари тумандаги ижтимоий масалалар, таълим, тиббиёт тизимлари, коммунал ҳамда иқтисодий соҳалардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш имконини беради.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари