ОЧИҚ МУЛОҚОТ

ОЧИҚ МУЛОҚОТ

 

Бугун Қўшкўпир тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Жўрабек Рахимов иштирокида “Озиқ-овқат хафсизлигини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш” мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, маҳалла фаоллари, идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.  

Тадбирда туман ҳокими томонидан мавзу юзасидан ҳисобот ва амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича ахборот берилди.

Очиқ мулоқот якунида ОАВ ва блогерлар, маҳалла фаоллари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари