Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ташаббуси билан Қўшкўпир тумани марказидан 22 км узоқликда жойлашган Уйғур қишлоғи аҳолиси учун махсус жиҳозланган автобусда сайёр давлат хизматлари ташкил этилди.
Қишлоқ аҳолисидан (СТИР)рақамларни олиш, фарзандларини давлат МТТга қабул қилиш, кадастр ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказиш ва автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш ва бошқа кўплаб хизмат турлари бўйича мурожаатлар қабул қилинди.