ДХХ КУБОГИ
Қўшкўпир туманида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун мусобақанинг туман босқичига старт берилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Қўшкўпир тумани ҳокими Бобурбек Эгамов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари,тегишли ташкилот мутасаддилари, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, ёшлар етакчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Қўшкўпир туман ҳокими Бобурбек Эгамов сўзга чиқиб, мамлакатимизда, жумладан, туманимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, спортчиларимизнинг турли даражадаги мусобақа ва чемпионатлардаги ютуқлари тўғрисида сўз юритиб, бугун Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун старт олган футбол ва мини-футбол мусобақаси ёшларимиз, айниқса, уюшмаган ёшлар ўртасида янги спортчиларни кашф этишга хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлади ҳамда шижоатли ёшларга омад ва зафарлар тилади.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати