ДОЛЗАРБ 40 КУНЛИК
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида барча ҳудудларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини кучайтириш бўйича бир қатор топшириқлар белгилаб берилган эди.
Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Рахимов раҳбарлигида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича “Ҳажибой муаллим” фермер хўжалигида семинар ҳамда кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.
Семинарда туман прокурори Бобирбек Матрасулов, туман ИИБ бошлиғи Жасурбек Мадаминов, туман ҳокими ўринбосари Акмал Жималязов, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Отаниёз Қаландаров, Қўшкўпир туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Даврон Ўразметов, тумандаги барча пахта-ғаллачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ