ДСИ раҳбари ёшлар билан учрашди

2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади.

         Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар келажаги борасида айтган ушбу гаплари бугун Қўшкўпир тумани мисолида ўз ифодасини топмоқда. Қўшкўпирлик ёшлар ҳар куни ўзларини қизиқтираётган саволлари, таклифлари билан сектор раҳбарларига мурожаат қилмоқдалар, улар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказиб, ўз фикрларини ифода этмоқдалар.

         Бугун туман ДСИ бошлиғи, тўртинчи сектор раҳбари  Шерзод Бердиев Ғазовот қишлоғидаги 30-сонли мактабда бўлиб, ёшлар билан учрашув ўтказди.

Унда жами 300 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб битирувчилари  иштирок этдилар. Учрашувда бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилди, Бешта муҳим ташаббус доирасида қилинаётган ишлар билан танишилди.

         -Актёр ва суҳандонликка жуда қизиқаман,-дейди 32-сон мактаб ўқувчиси Амирхон Отабоев. –Бизнинг туманимизда ҳам анашу йўналишларда тўгараклар ёки ўқув курслари ташкил қилинса, биз каби ёшлар ўз иқтидоримизни юзага чиқарган бўлардик.

         -Ошпазлик йўналиши бўйича мутахассисликка эгаман, бироқ  бугунги кунда ишсизман.-Ўз мутахассислигим бўйича ишга жойлашишга ёрдам берсангиз,-дея мурожаат қилди уюшмаган ёшлардан Моҳигул Собирова.

         Ишга жойлашиш, тадбиркорлик, таълим кредити ажратиб бериш каби масалаларда  кўплаб ёшларнинг мурожаатлари эшитилди, билдирилган масалалар  ижроси тегишли ташкилотлар билан шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилишга эришилди. Иш масаласи бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

Таълим кредитига эса банк раҳбарлари томонидан тўлиқ тушунтиришлар ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, улар тўртинчи сектор раҳбари томонидан ёш тадбиркорларга берилган солиқ имтиёзлари, енгилликлари, уларга яратилаётган шарт-шароит ҳамда имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Учрашув сўнгида эса энг фаол, ташаббускор, иқтидорли ва истеъдодли ёшларга “Ташаккурнома” ва бадиий китоблар тўплами  топширилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари