ДЎСТ СИНОВДА БИЛИНАДИ

       Синовли кунларда бир-бири билан  ёнма-ён туриб қийинчиликларни енгиш халқимизга хос фазилатлардан бири.

Коронавирус пандемияси туфайли бугун халқимизда карантин эълон қилингани боис улар ушбу касалликни фақатгина уйда қолиб енгишга кўмаклашмоқдалар.

Уларнинг уйда қолиши ва кўчага мақсадсиз чиқмаслигини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёрдам қўлиш чўзиш мақсадида Қўшкўпир тумани аҳли ҳам бир тан-у бир жон бўлиб, саховат кўрсатмоқда.

Хадра қишлоғида истиқомад қилаётган тадбиркор, саховатпеша инсонлардан бири Дилшод Солаев ўз қишлоғидаги  ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз яшовчи, кекса ва ногиронлиги бўлган 250 та хонадоннинг ҳар бирига 1 кг дан, жами 310 кг мол гўшти маҳсулотини етказиб берди.

         Савобли хизматдан, меҳр-мурувватдан кўнгли тўлган инсонлар туманда фаолият олиб бораётган заҳматкаш деҳқонларга, мурувватли тадбиркорларга, кўнгилли ватандошларимизга ўз миннатдорликларини билдириб, қўлларини дуога очишди.

   


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари