Давлат байроғи — фахрим, ғурурим»

Бугун Қўшкўпир туманида Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан  тумандаги Аз-Замахшарий истироҳат боғида «Давлат байроғи — фахрим, ғурурим» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимлиги, туман ИИБ ва Ёшлар иттифоқи, Халқ таълим бўлими ҳамкорлигида  тайёрланган дастур асосида чиқишлар намойиш этилди. Халқимиз  байроғи  орқали  ўз  шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор туйғусини бағишлади.
Тадбир қатнашчилари байроғимизни, она Ватанимизни, мустақиллигимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар айтиб, барчага кўтаринки кайфият улашдилар ва  расмлар танлови ҳам ўтгазилди танлов ғолибларига эсталик совғалари топширилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари