Давлат хизматлари
Мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларга сифатли ва тезкор давлат хизматларини кўрсатиш, уларни оғирини энгил қилиш, аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнида уларнинг ортиқча оворагарчиликларига, бюрократик ҳолатларга чек қўйиш бугунги кунда халқимизга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги асосий фаолият йўналишлардан бири ҳисобланади.
Республикада давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-тамойилларни тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 73 турдаги маълумотнома ва ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилиниб, давлат органлари томонидан ушбу маълумотларни “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда олиш тизими жорий этилди.
“Электрон ҳукумат” тизимининг муҳим белгиси – офлайн хизматлар ўрнига онлайн хизматларнинг жорий қилиниши. Маълум бир ҳужжат учун яна бошқа ўнлаб идорадан ҳужжат тўплашга чек қўйилишидир. Қандай қилиб? Давлат идораларининг маълумотлар базаси ва ахборот тизимларини интеграция қилиш, уларни ўзаро боғлаш орқали. Айниқса, бизнес жараёнларини қайта инженеринг қилиш орқали қисқартириш керак. Одамларга онлайн тарзда ариза топшириш ва хизматларни олиш, маълумотлар, ариза топшириш ва ҳоказо хизматлардан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини яратиш ахборотлашган жамият омилларидир.
Шу билан бирга, аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини ошириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, давлат органлари ахборот тизимида мавжуд маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш бўйича ишлар изчил кўламда давом эттириб келинмоқда. Жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматлари кўрсатиш кўламини ошириш, аҳолининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, бу борада барча учун тенг шароитларни яратиш орқали инклюзив муҳитни шакллантириш мақсадида:
2022 йил 1-августдан бошлаб давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Mobil-ID тизими (кейинги ўринларда – Mobil-ID тизими) жорий этилди ва кенг кўламда фойдаланилиб келинмоқда.
Шунингдек, Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида бир қанча янги давлат хизматлари жорий қилинди. Жумладан,
- Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратишга ариза юбориш;
- ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия ажратиш учун ариза юбориш;
- ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш харажати учун субсидия ажратишга ариза юбориш;
- патент вакиллигига номзодларни аттестатсияцдан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестатсияцдан ўтказиш;
- миллий тоифали спорт ҳаками тоифасини олиш учун ариза бериш;
- спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш;
- актуарий малака сертификатини бериш;
- автомобил тарихи ҳақида маълумотнома;
- моддий маданий мерэос реставратор-усталари учун малака сертификатини олиш;
- ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш;
- йўқолган ашёнинг топилмаганлиги тўғрисида маълумотнома олиш;
- топилмалар, йўқолган буюмлар ва ҳужжатлар бўйича сўров юбориш.
Шунингдек, ҳозирги кунда Давлат хизматлари марказлари томонидан 200 яқин давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Жумладан, Қўшкўпир тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида 31 587 та давлат хизматлари кўрсатилди.
Бу эса, ўз навбатида халқимизга сифатли ва тезкор давлат хизматларини кўрсатишга хизмат қилади.
Қўшкўпир тумани адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси,
3-даражали юрист А.О.Матёқубов