Азал-азалдан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар, миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлиб келган. Халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттираётган, ушбу удумлар кейинги пайтларда ўзгача тус олаётганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Яъни, кейинги йилларда халқимиз менталитети, дунёқараши ва миллий анъаналарига мутлақо ёт бўлган номақбул одатларнинг ўйлаб топилаётгани ва кириб келаётганлиги, бир сўз билан айтганда, халқимиз орасида оилавий тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, исрофгарчиликка йўл қўйиш, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланаётгани ачинарли ҳолатдир. Анашундай ҳолатларнинг келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида Қўшкўпир тумани хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, туман бош имоми ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди. Унда 40 нафар отинойи иштирок этди. Отинойиларга аввало ортиқча дабдаба ва шуҳратпарастликни олдини олишда маҳалла ва ҳар бир хонадонда тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бориш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
-Оила институтини мустаҳкамлашда тўйларни ихчам ва соддалаштириш, кам кишилик қилиб ўтказиш жуда муҳимдир,-дейди Қўшкўпир туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Саробиби Матёқубова.-Шундай бўлсагина ўсиб келаётган фарзандларимиз шуҳратпарастлик ва манманликка берилмасдан, кўпроқ илм олади, ўқиб-ўрганади.Оиланинг қадрига етади. Биз бугун халқимиз маънавияти ва турмуш тарзига, айниқса, ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган, билим олиш, етук мутахассис бўлиб етишиш йўлидаги интилишларини сусайтирадиган одатлардан воз кечишимиз лозим.
Тадбир давомида мавзу юзасидан қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.